Samsung Қозоғистонда кир ювиш машиналари ва телевизорларини ишлаб чиқариши мумкин

ASTANA. Kazinform – Айни пайтда ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги ушбу компания билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда вазир Қанат Шарлапаев маълум қилди.

тұрмыстық техника
Фото: Pexels

“Мамлакатда маиший техника ишлаб чиқариш 3,8 баробар ошди. Айтганча, Алматида Xiaomi телевизорларини ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилди. Туркистонда коммерцияли музлатгичини йиғишни режалаштирганмиз. Айни вақтда Жанубий Кореянинг Samsung Electronics ва Хитойнинг HKC компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда”, – деди Ҳукумат йиғилишида Қанат Шарлапаев.

Ҳукумат йиғилишидан сўнг ОАВ вакиллари Samsung билан олиб борилаётган музокаралар ҳақида сўзлаб беришни сўрашди.

“Samsung томонидан қизиқиш бор, аммо келишув қачон якунланиши аниқ эмас. Режамиз амалга ошса, Samsung маиший техника, хусусан телевизор, кир ювиш машиналарини ҳам ишлаб чиқарамиз. Корхона бизга келиши учун ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ўзгартириш керак”, – деб жавоб берди вазир.

Сўнгги хабарлар