Самбо бўйича жаҳон чемпионатида қозоғистонлик полвонлар 10 та медални қўлга киритди
13 ноябр куни жаҳон чемпионати якунига етди. Қозоғистонлик курашчилар 3 кумуш ва 7 бронза медалини қўлга киритди. Натижада умумжамоа ҳисобида 9-ўринни эгаллади.
Мусобақанинг учинчи кунида жанговар самбо бўйича 71 килограмм вазн тоифасидаги Асет Анарбаев исроиллик Тариэл Аббосовни мағлубиятга учратиб, финалга чиқди.
Айбек Саметаев 88 кг вазнда эса бронза медалига сазовор бўлди.
Яна бир бронзани аёллар ўртасида Арайлим Абенова (80 кг дан юқори) қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, 12 ноябр куни Дилдаш Қуришбаева (72 кг), Арнур Қуатай (71 кг) ва Мирас Уалиев (58 кг) бронза медалларини қўлга киритган эди.
11 ноябр куни эса Қайберди Айдинбай (58 кг) ва Асилбек Смайилов (79 кг) кумуш медални қўлга киритган бўлса, Гулдана Алмуҳамбетова (54 кг), Райхан Мади (98 кг) кучли учликни якунлади.
Муаллиф: Адилжан Умбет