Самарқандда триатлон бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – 2023 йилнинг 16-17 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида триатлон бўйича «Challenge Samarkand» халқаро мусобақаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Нуфузли мусобақани «Challenge family» таснифи бўйича Самарқанд сайёҳлик маркази – «Silk Road Samarkand» мажмуасида ўтказиш режалаштирилган.

Халқаро мусобақада хорижлик спортчилар билан бир қаторда ҳаваскорлар ҳам иштирок этишлари мумкин. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда.

Иштирокчиларга 3 босқичли спорт турлари бўйича уларнинг ёш тоифаларига кўра масофа ажратилади.

Унга кўра, ўрта масофада аввалига 1,9 км сузиш, 86 км велосипедда ўтиш ва 21,5 км югуриш керак. Аёллар ва ёшлар учун масофа қисқароқ бўлади.


Сўнгги хабарлар