Самарқандда Хитой-Марказий Осиё қўшма лабораторияси ташкил этилди

SAMARQAND. Кazinform – Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида Хитойнинг Шэньси провинцияси билан ҳамкорликда «Инсон ва атроф-муҳитни ўрганиш бўйича «Бир макон, бир йўл» Хитой-Марказий Осиё қўшма лабораторияси» ишга туширилди, деб хабар беради Кazinform ЎзАга таяниб.
None
Фото: ЎзА

Ушбу илмий лойиҳа Хитой Халқ Республикасининг Шимоли-ғарбий университети ташаббуси билан Бутунжаҳон туризм ташкилоти шафелигида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси биносида ташкил этилмоқда.

Лаборатория ҳайвон суякларини ўрганиш ва улар устида биокимёвий тадқиқотлар олиб боришга ихтисослашган 2 та қисмдан иборат бўлиб, ушбу лабораторияда Ўзбекистон ҳудудида топилган ҳар қандай археологик қазишма материалларини тадқиқ қилиш имконияти мавжуд бўлади.

Бугунги кунда, Хитойнинг Шимоли-ғарбий университети томонидан қиймати 1,5 млрд сўмга тенг бўлган 36 турдаги жами 90 дона лаборатория жиҳозлари ва махсус ускуналар харид қилиниб, университетга олиб келинди ва тез кунларда жиҳозлаш ишлари бошланиши режалаштирилган.

Лаборатория қурилишини мувофиқлаштириш ҳамда жиҳозлаш ишларини махсус стандартлар асосида бажарилишини назорат қилиш мақсадида Шимоли-ғарбий университетининг 2 нафар мутахассиси лаборатория қурилишида иштирок этишмоқда.


Сўнгги хабарлар