Самарқандда Халқаро таълим форуми бўлиб ўтади

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Халқаро таълим форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Ўзбекистон
Фото: UzA

БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси (GA25 UNWTO) доирасида Самарқанд вилоятидаги "Silk Road" туризм марказида “Global Forum on Education: The Foundation of Building Tourism (Таълим бўйича глобал форум: туризмни ривожлантириш асослари) халқаро таълим форуми бўлиб ўтади.

Халқаро таълим форуми Бош ассамблеянинг асосий тадбирларидан бири ҳисобланади. 2023 йилнинг 19 октябрь куни бу ерда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатидан туризм соҳасида фаолият юритувчи 1200 дан зиёд маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамда экспертлар тўпланади. Форум доирасида экспертлар таълим, фан ва туризм соҳасидаги инновациялар билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилади.

Тадбир давомида туризм ва таълим соҳасидаги ютуқлар ва ташаббусларни қўллаб-қувватловчи “Ulysses Awards UNWTO” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар