Самарқандда халқаро гастрономик фестиваль бошланди

Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан халқаро гастрономик фестиваль ўтказилмоқда. Унда Россия, Саудия Арабистони, Озарбайжон, Қирғизистон ва бошқа давлатларнинг моҳир ошпазлари, шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятидан пазандалар жамоалари, чет эллик сайёҳларга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари вакиллари қатнашмоқда.
Мамлакатнинг гастрономик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, туризмнинг ушбу йўналишида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллий пазандалик анъаналарини оммалаштириш орқали сайёҳлар оқимини кўпайтириш фестивалнинг асосий мақсади эканлиги таъкидланмоқда.
Айни пайтда иштирокчилар таом тайёрлаш жараёни билан банд.
Фестивалда тайёрланган таомларни халқаро ошпазлик ҳакамлари баҳолаб боради.
Фестиваль доирасида дунёнинг таниқли ошпазлари томонидан маҳорат сабоқлари ўтказилади.
Фото: UzA