14:27, 25 Май 2022 | GMT +5
Самарқандда 100 мегаватт қувватга эга йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
TASHKENT. Kazinform - Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қурилган, қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси, 24 май куни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
ЎР Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра , бу электр станцияси йилига 260 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.
Бундан ташқари, станциянинг фойдаланишга топширилиши йилига 78 миллион куб метр табиий газни тежаш ва атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндилар чиқишининг олдини олади. Бундай тежалган газ ҳажми билан мамлакатдаги мавжуд фермер хўжаликларини ўн кун давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.
«Қурилиш жараёнида 400 нафар ишчи банд бўлди, лойиҳа ишга туширилиши билан 25 та янги иш ўрни яратилди», - дейилади хабарда.
100 миллион долларлик лойиҳа Франциянинг Total Eren компанияси томонидан тўғридан-тўғри сармоя билан амалга оширилди.