17:01, 13 Июнь 2023 | GMT +5
Самарқанд вилояти ҳокими Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди
TASHKENT. UzA-Kazinform – Самарқанд вилояти Эркинжон Турдимов Қозоғистон Республикасининг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасига бориб, Абай вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан марҳумларнинг яқинлари ва Қозоғистон халқига самарқандликлар номидан ҳамдардлик билдирди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
Вилояти ҳокими Консулхонада ташкил этилган ҳамдардлик дафтарига ўз изҳорларини ёзиб қолдирди.
Ўрмон ёнғинларида қозоғистонликлар қурбон бўлгани сабабли 12 июнь Қозоғистонда миллий мотам куни деб эълон қилганди.