Самарқанд шаҳар мактабларида дарслар 20 сентябрдан бошланиши мумкин

None
None
SAMARQAND. Kazinform - Шу йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтиши муносабати билан Самарқанд шаҳридаги мактабларда янги ўқув йили 20 сентябрдан бошланиши мумкин. Бу ҳақда Kazinform шаҳар янгиликлар портали Zarnews.uzга таяниб хабар беради.

Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан Халқ таълими вазирлигига розилик хати юборилган. Агар вазирлик хатни тасдиқласа, шаҳар мактабларида дарслар 20 сентябрдан бошланади.

Фото: zarnews.uz


Сўнгги хабарлар