Самарқанд халқаро аэропорти янгидан қурилмоқда

None
None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Самарқанд халқаро аэропорти қарийб 83 млн долларлик лойиҳа эвазига янгидан қурилмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Ўтган йили учиш-қўниш йўлаги қайта бунёд этилган эди. Ҳозирда бу ерда янги терминал тўлиқ тикланиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Йўл, автотураргоҳ ва ёритиш устунлари барпо этилмоқда.

Маълумки, Мирзо Улуғбекнинг буюк мероси Самарқанднинг тимсолига айланган. Шу боис янги аэропорт биноси аллома бобомизнинг «Зижи жадиди Кўрагоний» китоби шаклида барпо этилган. Терминалнинг эни 175, баландлиги 25 метр. Бир соатда 800 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлади.

Янгиланган аэропортда «очиқ осмон» режими қўлланилади, карго хизмати ҳам йўлга қўйилади. Янги терминал келгуси ойда фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.

Сўнгги хабарлар
telegram