09:14, 10 Декабрь 2020 | GMT +5
Сўнгги суткада Қозоғистонда 777 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 777 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 139 159 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 924 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 123 215 нафарга етди.