Сўнгги 10 йил ичида Қозоғистонда маҳкумлар сони икки баравар камайган

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2010 йилда қамоқ жазосини ўтаётганлар сони 63 минг кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 30 минг кишига камайди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш тизими қўмитаси раиси Жанат Ешмағамбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Маълумки, Европа давлатлари тажрибасига асосланиб, Жиноят кодекси, Жиноят протсессуал кодекси, Жиноят ижро кодекси ва «Пробация тўғрисида»ги қонунларни қабул қилиш орқали Қозоғистон жиноий жазонинг изоляциядан бошқа шаклларидан фойдаланиш тажрибасини кенг тадбиқ қилмоқда. Ўн йил олдин, 2010 йилда Қозоғистон маҳбуслар сони бўйича дунёда 31-ўринни эгаллаган эди. Эндиликда биз 100-ўриндамиз. Хусусан, мамлакатда қамоқхоналардаги маҳкумлар сони ҳар 100 минг кишига 202 кишидан тўғри келади», - деди Жанат Ешмағамбетов ІХ Фуқаролик форумида.

Бошқача қилиб айтганда, Қозоғистонда маҳбуслар сони 10 йилда икки бараварга камайган.

«Қозоғистонда пробация институти давлат ва маҳаллий ижро этувчи органлар, жамоат бирлашмалари вакиллари иштирокида амалга оширилади. Бизнинг қонунчилигимиз синовнинг тўлиқ циклини ўрнатди», - деди у.


Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар