Россиялик тадбиркор: Қозоғистонда рақамлаштириш даражаси юқори

None
Фото: martechcube.com
ASTANА. Каzinform – Россиянинг «RTVI Новости» сайтига интервью берган россиялик тадбиркор ва инвестор Сергей Гришин Қозоғистонда бизнес юритиш самарадорлиги ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Мен Қозоғистонда 10-11 йил ишладим. Қозоқлар содда ва сабрли халқ. Мен у ерда билганимдан кўпроқ нарсани ўргандим. Қозоғистонда рақамлаштириш даражаси юқори, бу ажойиб мамлакат. Ҳозир у ерда суғурта компанияси ишлайди. Мен унинг директорлар кенгаши аъзосиман. Компания орқали автомобиль суғуртасини сотиб олиш мумкин. Бунинг учун автомашина рақами ва ШИР (шахсий идентификация рақами) бўлиши кифоя. Шундан сўнг, суғурта ҳужжати почтангизга юборилади, шундан кейин машинани ҳайдашингиз мумкин. Ҳозир телефонимда қозоғистонлик машинасини бошқариш учун сертификат ва ҳужжатлар бор. Буларнинг барчаси менинг мобил телефонимда. Исталган вақтда патрул полициясига кўрсата оламан», - деб изоҳ берди россиялик тадбиркор Сергей Гришин.


Муаллиф: Алихан Асқар
Сўнгги хабарлар