Россиядаги Ключевский вулқонидан ҳалок бўлган 9 нафар сайёҳ ва гид жасадлари олиб чиқилди

PETROPAVLOVSK-KAMCHATSKIY. ТАSS-Кazinform - Камчаткадаги Ключевская Сопка вулқони ёнбағридан ҳалок бўлган сайёҳлар ва гид жасадларини олиб чиқиш ишлари якунланди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
None

Операцияда иштирок этган қутқарувчилар ҳам вулқон тепасидан олиб чиқилди, деди вазирлик.

«Чоршанба куни эрталаб самолёт вулқон томон учди. Учувчилар ҳаво кемасини 4158 м баландликка кўтаришди ва икки ўтишда ҳалок бўлганларнинг жасадларини олиб, Ключига етказишди, кейин яна чўққига чиқишди ва операцияда иштирок этган қутқарувчиларни олиб кетишди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Россияда Ключевская Сопкасида жабрланган сайёҳлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан эвакуация қилингани ҳақида хабар берилган эди

10 нафар сайёҳ ва икки гиддан иборат гуруҳ 30 август куни саёҳатга чиқди. 3 сентябр куни 9 та киши Ключевская Сопка вулқонига кўтарила бошлади, уч нафари 3300 м баландликдаги лагерда қолди.Кўтарилиш вақтида олти нафар сайёҳ ҳалок бўлди, душанбага ўтар кечаси ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етди.

Дастлабки маълумотларга кўра, пастда сайёҳлар билан қолган гид ўз ўртоқларига ёрдам бериш учун мустақил равишда тоққа чиқишга уринган, натижада унинг қўллари ва оёқлари музлаб қолган. Қутқарувчилар 3300 м баландликда жабрланганларга фақат 6 сентябр куни етиб бора олди, чунки ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вертолётни эртароқ қўндиришнинг имкони бўлмаган.

Россиянинг Камчатка ўлкаси бўйича Тергов қўмитаси икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш бўйича экскурсия ташкил этган компания раҳбари ва гид-инструкторига қарши иккита жиноий иш қўзғатди ( Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 238-моддаси 3 - қисми). Сайёҳлик агентлиги директори ҳибсга олинган, тирик қолган гид ҳали ҳам даволанмоқда.

Ключевская Сопка - Евросиёдаги энг юқори фаол вулқон. Унинг баландлиги 4800 м. Тоққа чиқиш учун энг хавфли ҳисобланади, чунки ён бағирлардаги тош доимий отилишлар туфайли жуда беқарор.

Фото: Камчатка ўлкаси қидирув-қутқарув отряди

Сўнгги хабарлар