Россиядаги 11 та аэропорт фаолиятига қўйилган чекловлар узайтирилди

None
None
МОSKVA. ТАSS-Кazinform – Росавиация Россиянинг жанубий ва марказий қисмидаги 11 та аэропортга парвозлар бўйича чекловларни 29 августга қадар узайтирди. Бу ҳақда Федерал ҳаво транспорти агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТASSга таяниб.

«Россиянинг жанубий ва марказий қисмидаги 11 та аэропорт учун парвозларни чеклаш режими 2022 йил 29 августга қадар узайтирилди», — дейилади хабарда.

Анапа, Белгород, Брянск, Воронеж, Геленджик, Краснодар, Курск, Липецк, Ростов-на-Дону, Симферопол ва Элиста аэропортларида парвозлар вақтинча чекланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 февралидан бошлаб мамлакат жануби ва марказий қисмидаги ҳаво ҳудудининг бир қисмида фуқаролик самолётлари учун чеклов қўйилган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram