11:23, 11 Январь 2021 | GMT +5
Россияда яна бир одамда коронавируснинг янги штамми аниқланди
MOSKVA. ТАСС - Kazinform – Буюк Британиядан ватанига қайтган келган Россия фуқаросида коронавируснинг янги штамми аниқланди. Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова «Россия-1» телеканалида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ТАССга асосланиб.

«Бир кишига коронавируснинг янги штамми ташхиси қўйилди», - деди у.
Унинг айтишича, коронавируснинг янги штамми Россияда биринчи марта ўтган йилнинг охирида қайд этилган.
«Ўтган йил охирида биз Буюк Британияда топилган ушбу штаммини юқтирган бир одамни аниқладик. Унинг аҳволи яхши эди ва ҳозир ҳам яхши. Фуқарода ҳеч қандай касаллик аломати бўлмаган. Айни пайтда у вирус тарқатувчи эмас», - деди у.
Попованинг сўзларига кўра, вируснинг хавфлилиги ортмаган, бироқ, ушбу тури айниқса юқумлидир.