18:41, 26 Апрель 2022 | GMT +5
Россияда номаълум шахс болалар боғчасида тарбиячи ва икки болани отиб ўлдирди
NUR-SULTAN. TASS - Kazinform – Россиянинг Ульяновск вилоятида болалар боғчасига қуролланган эркак бостириб кириб, ўт очган. Оқибатда икки бола ва тарбиячи ҳалок бўлган, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«Бир киши болалар боғчасига кириб, тарбиячи ва икки болани отиб ўлдирди», — дейилади хабарда.
Кейин жиноятчи ўз жонига қасд қилган.
Манбага кўра, отишмага маиший низо сабаб бўлиши мумкин. Отишма болалар дам олаётган вақтда содир бўлган.
Бундан ташқари боғчанинг бир ходими отиб кетилган. Вилоят Соғлиқни сақлаш вазирлиги жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилаётганини тасдиқлади.
«Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 ва 2017 йилларда туғилган икки бола ва бир тарбиячи ҳалок бўлган», — деб ёзди ушбу ҳудуддан сайланган Давлат думасининг депутати Сергей Морозов Telegram.