11:16, 11 Май 2020 | GMT +6
Россияда маст одам қўшнисига граната отиб портлатиб юборган
STAVROPOL. TASS-Kazinform - Россиянинг Ставропол ўлкасига қарашли Приэток поселкасида бир киши туғилган кунини нишонлаётган бир гуруҳ одамларга граната ташлади, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
Тергов қўмитаси воқеани шундай изоҳлаган.
«Қўшниларнинг баланд овозидан норози бўлган одам дарвоза ортидан уларга граната ташлаган», - дейди терговчилар.
Вилоят губернатори Владимир Владимиров ўзининг Instagram саҳифасида гумондор маст бўлганини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан бир неча кишини ўлдиришга уриниш моддаси билан жиноий иш қўзғатилди.