Россияда Facebook блокланди, Тwitter эса қисман чекланди

None
None
МОSKVA. ТАSS-Кazinform – Роскомнадзор Россияда Меtа компаниясига тегишли Facebook ва Тwitter ижтимоий тармоқларини блоклади, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, 2020 йил октабр ойидан буён Россия оммавий ахборот воситалари ва ахборот ресурсларини ижтимоий тармоқлар томонидан камситиш бўйича 26 та ҳолат қайд этилган. «2022 йил 4 март куни Россия Федерацияси ҳудудида Facebook ижтимоий тармоғини (Меtа Platforms, Ins.га тегишли) блоклаш тўғрисида қарор қабул қилинди», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Россияда Тwitter ижтимоий тармоғининг иши чекланган. Роскомнадзор маълумотларига кўра, Тwitterдаги чеклов Россиянинг «Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги федерал қонунининг 15.3-моддасига асосланади.

Сўнгги хабарлар
telegram