12:12, 22 Апрель 2022 | GMT +5
Россияда 18 та ўғирлик содир этган Ўзбекистон фуқароси Нур-Султанда қўлга олинди
NUR-SULTAN. Kazinform – Россиянинг Свердловск вилоятида бир неча ўғирлик содир этгани учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Нур-Султанда қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform.

Нур-Султан шаҳрида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида 39 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқароси қўлга олинди.
«2017 йил декабридан 2018 йил апрелигача уюшган гуруҳ таркибида бўлган шахс Россия Федерациясининг Свердловск вилоятида юк машинасидан ўғирлик содир этгани аниқланди. Қўлга олинган шахс бошчилигидаги гуруҳ аъзолари ушбу давр мобайнида транспорт воситаларидан камида 18 марта яширин равишда ўғирлик этган», - дейилади пойтахт ИИБ хабарида.
2019 йил июль ойида Россиянинг Свердловск вилояти ваколатли органлари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 158-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланувчига давлатлараро қидирув эълон қилган эди.