15:02, 12 Август 2020 | GMT +5
Россия вакцинасини сотиб олишни муҳокама қилиш учун Қозоғистон делегацияси Москвага боради
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путинга дунёда биринчи бўлиб COVID-19 вакцинасини рўйхатдан ўтказиши муносабати билан табрик телеграммасини юборди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

«Ушбу воқеа Россия илм-фани салоҳияти ва нуфузини намойиш этди. Шунингдек, Россия глобал таҳдидга қарши курашда етакчи рол ўйнашини кўрсатади. Эпидемиологик вазиятни яхшилашга салмоқли ҳисса қўшган шифокорларни юборганингиз учун ташаккур», - деди Қозоғистон Президенти телеграммада.
Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ушбу соҳадаги самарали ҳамкорлик тўғрисида гапирди.
«Август ойининг иккинчи ярмида ҳукумат делегацияси Россия вакцинасини сотиб олишни муҳокама қилиш учун Москвага ташриф буюради», - деди Президент.