Россия ва Украина гуманитар даҳлиз ташкил этадиган бўлишди

None
None
GOMEL. ТАSS – Кazinform – Россия Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский музокараларнинг иккинчи раунди якунлари бўйича Украина билан гуманитар даҳлиз ташкил этиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

В.Мединскийнинг айтишича, музокаралар давомида томонлар 3 хил мавзуни муҳокама қилган. Булар: ҳарбий, халқаро гуманитар ва келажакдаги кескинликни сиёсий жиҳатдан тартибга солиш масаласи.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина делегациялари ўртасида музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Биринчи тур Беларусь ва Украина чегарасида жойлашган Гомел вилоятида бўлиб ўтган эди.


Сўнгги хабарлар
telegram