Россия Robloxни блокдан чиқарди

ASTANA. Kazinform - Ўйин платформаси олти ойлик тақиқдан сўнг блокдан чиқарилди.

Roblox разблокировали в России
Фото: РБК/URA.ru/Global Look Press

ТАСС хабарига кўра, Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги ушбу маълумотни тасдиқлаган ва платформа "болалар ҳимоясини янада кучайтириш учун бир қатор чоралар", жумладан, ёш гуруҳлари бўйича ўйинларга киришни чеклаш механизмини жорий этганини таъкидлаган.

“Roblox фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун Россия қонунчилигига тўлиқ риоя қилди. Онлайн ўйин хизмати яна бутун Россия бўйлаб мавжуд. Roblox шунингдек, платформада номақбул контентнинг тарқалишига қарши курашишга ваъда берган”, - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Роскомнадзор болалар орасида машҳур хизмат орқали "экстремистик материаллар ва ЛГБТ тарғиботи"ни тарқатгани учун Roblox онлайн ўйин платформасини блоклаган эди.