16:25, 01 Июль 2021 | GMT +5
Россия иш берувчилари Ўзбекистон қурилишчиларини ишга таклиф этмоқда
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси улуши ва географиясини кенгайтириш, ташқи меҳнат бозори истиқболларини ўрганиш орқали фуқароларни касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш тизимини йўлга қўйиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар қилади Kazinform UzAга таяниб.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан «Строй Проект Групп» масъулияти чекланган жамиятининг масъул раҳбарлари билан биргаликда Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳридаги қурилиш майдонига бориб, ҳолат ўрганилди.
Мазкур ташкилот раҳбари Ўзбекистондан қурилиш (монолит) соҳасида ишлайдиган 50 нафар мутахассисларни Екатеринбург шаҳрига қурилиш объектига жалб қилишга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, корхона вакиллари июл ойида Ўзбекистонга келиб, танлов асосида фуқароларни суҳбатдан ўтказиш нияти борлиги маълум қилинди.