Россия 3 ой ичида Ўзбекистонда 107 та, Қозоғистон 46 та янги корхона очган

TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 109 тани ташкил этиб, улардан 13 минг 656 таси фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.
None
None

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 417 тага ошган.

Хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

Россия – 2 390 та;

Хитой – 1 967 та;

Туркия – 1 961 та;

Қозоғистон – 1 109 та;

Корея – 890 та.

Хорижий капитал иштирокида 2022 йилнинг январь-март ойларида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

Россия – 107 та;

Туркия – 95 та;

Қозоғистон – 46 та;

Хитой – 45 та .


Сўнгги хабарлар