Рfizer вакцинасини олган аёлларнинг чақалоқларида туғма касаллик топилмади

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида Рfizer вакцинаси билан эмлаган 11 аёл фарзанд кўрди. Янги туғилган чақалоқларда туғма касалликлар аниқланмади. Бу ҳақда Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Нариман Табинбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, ҳомиладор аёллар учун коронавирусга қарши эмлаш катта масъулиятдир.

«Pfizer вакцинасининг хавфсизлиги исботланганидан кейин Қозоғистонда ҳомиладор аёллар ҳам эмланди. Pfizer вакцинасини олган аёлдан туғилган болада туғма касаллик аниқланмади. Маълум бўлишича, аёл қон орқали болага маълум миқдорда антитаначалар берган. Вакцина нафақат онани, балки янги туғилган чақалоқни ҳам ҳимоя қилиши исботланган», - деди Нариман Табинбаев.

Шунингдек, она томонидан болада ҳосил бўлган антитанача қанча вақт давомида ўз кучида қолиши ҳам номаълум.

«Pfizer вакцинаси билан эмланган 11 аёл Алматида фарзанд кўрди. Боланинг антитанача даражасини билиш учун ота-онанинг рухсати керак», - деди у.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар
telegram