Режеп Таййип Эрдоған БААга борди
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Жаҳон ҳукумати саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади, дея хабар беради Kazinform Анадолуга таяниб.

Дубай халқаро аэропортида Туркия давлат раҳбарини БАА иқтисодиёт вазири Абдулла бин Тоуқ ал-Мари, Туркиянинг Абу-Дабидаги элчиси Тугай Тунcер, Туркиянинг Дубайдаги Бош консули Онур Шайлан ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташрифда Туркия раҳбарига Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан, Энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслан Байрактар, Ғазначилик ва молия вазири Меҳмет Шимшек, Миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер, Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа, Саноат ва технология вазири Меҳмет Фотиҳ Каcир ва Савдо вазири Омер Болат ҳамроҳлик қилмоқда.
Туркия Президенти 13 февралда Дубайда бўлиб ўтадиган “Келажак ҳукуматларини шакллантириш” мавзусидаги Жаҳон ҳукумати саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.
Форумда турли мамлакатлардан давлат ва ҳукумат тузилмалари, халқаро ташкилотлар, хусусий сектор, илмий ва бизнес ҳамжамиятлари, фуқаролик жамияти, таҳлил марказлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этади. Тадбирда БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳам иштирок этади.
Саммит доирасида Режеп Таййип Эрдоғаннинг саммитга қатнашувчи давлатлардаги ҳамкасблари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.