Рамзан Қодировнинг пулемет билан жиҳозланган Cybertruck машинасини Илон Маск “масофадан ўчириб ташлади”

Рамзан Қадыров
Фото: Kadyrov-95\telegram

ASTANA. Kazinform – “Илон Маскнинг бу иши нотўғри. Қиммат совғани чин юракдан беради, сўнг уни масофадан туриб ўчиради”, – деб ёзди Қодиров Telegram каналида.

Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, автомобиль фронтда “жанговар вазифаларни аъло даражада бажарган”, бироқ Маск яқинда Cybertruckни масофадан туриб ўчириб қўйган.

17 август куни Рамзан Қодиров Илон Маск томида автомат ўрнатилган Cybertruck бергани ва бу машина Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операциясига жўнатилгани ҳақида хабар берган эди. 19 август куни Илон Маск бу даъволарни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маскнинг Neuralink компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги Blindsight чипи инсонларга кўриш қобилиятини беришини, АҚШ ҳукумати эса ушбу революцион технологияни одамларда синовдан ўтказишга рухсат бергани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram