Рақамли тафовутни тенглаштириш ЕИКнинг асосий вазифаларидан биридир

ALMATY. Kazinform – Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Бақитжан Сағинтаев ЕОИИ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган Digital Almaty форуми йиғилишида рақамли лойиҳаларни амалга ошириш ва комиссиянинг вазифалари ҳақида гапирди.

Форум
Фото: Александр Павский/Kazinform

Бақитжан Сағинтаевнинг фикрича, ЕОИИ мамлакатлари белгиланган қонунчилик доирасида фуқаролар манфаати учун рақамлаштиришнинг янги сифатига эришиши керак.

“Мен рақамлаштириш соҳасидаги ҳар қандай ташаббус кенг маънода ҳаётий вазиятдан келиб чиқиши керак, деб ҳисоблайман. Хоҳ ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш бўлсин, хоҳ фуқароларнинг маълумотномаларни олиши учун бўлсин, охир-оқибат, интеграция жараёнларидан фойда олувчилар тадбиркорлар ва фуқаролардир”, – деди у.

Унга кўра, давлат раҳбарлари рақамлаштиришнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Ҳукумат раҳбарлари эса ЕОИИни 2027 йилгача ривожлантириш мақсадли дастурини тасдиқладилар. Шундай қилиб, стратегик вектор ўрнатилди.

“Ҳозирги вақтда Евроосиё иқтисодий комиссияси Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан биргаликда Евроосиё иқтисодий иттифоқи интеграциялашган ахборот тизимининг ишлашини таъминламоқда. Трансчегаравий ишонч маконида G2G ва B2G форматларида ҳамкорлик ўрнатилди. Шунингдек, B2G трансчегаравий ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, – дея қўшимча қилди спикер.

Бақитжан Сағинтаев, шунингдек, рақамлаштиришнинг салбий томони – рақамли тенгсизликнинг кучайишига эътибор қаратди.

“Комиссиянинг вазифаси рақамли тенгсизликни тартибга солиш ва инфратузилмавий қўллаб-қувватлаш орқали тенглаштириш, бизнесни ривожлантириш ва трансформация қилиш учун чексиз имкониятларни очиш, хизматлар сифатини ошириш ва фуқаролар ҳаётини яхшилаш учун шарт-шароитлар яратишга ҳисса қўшишдан иборат”, – деди у.

Сўнгги хабарлар