Рақамли Қозоғистон: Озиқ-овқат нархлари махсус платформа орқали мониторинг қилинади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини мониторинг қилиш учун янги платформа ишга тушишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
None
None
«Давлат раҳбарининг топшириғи доирасида Ҳукумат йил охиригача мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини йирик савдо тармоқларига етказиб беришни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонунчилик ташаббусларини таклиф этиш ниятида. Масалан, маҳсулотларнинг жавонларга етиб боришини таъминлаш, қўшимча тўлов лимитини тартибга солиш ва воситачилар сонини қисқартириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади»

, — деди вазир.

Шунингдек, вазир Qdate таҳлилий платформаси нима учун яратилаётганини тушунтириб берди.

«Унда ички савдо ҳолати, инфратузилма юкламаси, импорт-экспорт динамикаси, товар ва хизматлар нархларининг ўзгариши таҳлил қилинади ва мониторинг қилинади, давлат органларига сифатли таҳлиллар тақдим этилади. Бу таҳлилларнинг барчаси оммага очиқ. Бунинг шарофати билан бизнесда ҳалол рақобат шаклланиб, харидорлар сифатли маҳсулотларни ҳамёнбоп нархда олиш имкониятига эга бўлади»

, — деди Бақит Султанов.


Сўнгги хабарлар