QazVacни ЖССТда рўйхатдан ўтказишда америкаликлар ёрдам беришади

NUR-SULTAN. Kazinform - QazVaсни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида рўйхатдан ўтказишда америкаликлар ҳам иштирок этади. Бу ҳақда коронавирусга қарши мамлакат вакцинасини яратиш бўйича илмий гуруҳ раҳбари, Биохавфсизлик илмий-тадқиқот институти бош директори Кунсулу Закария маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
None
None

«Яқинда расмий делегация билан Швейцарияга ташриф буюрдик. У ерда m3 GROUPE деган йирик компания билан шартнома туздик. Уларнинг ёрдами бизнинг вакцинани аввал Швейцарияда, кейин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида рўйхатдан ўтказиш, келаси йил бошидан эса уни Aфрика ва Лотин Aмерикасида сотишдан иборат. Бошқача айтганда, вакцинамизни экспорт қилишни режалаштирганмиз. Бугун эрталаб эса биз Aмериканинг катта делегацияси билан учрашдик. Ташқи ишлар вазирлигида кенгайтирилган таркибдаги йиғилиш бўлиб ўтди. У ерда улар QazVacни ЖССТда рўйхатдан ўтказишда ёрдам беришларини айтишди. Шу боис бу борадаги ишлар қизғин давом этмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги катта ёрдам бермоқда», - деди олим «Хабар 24» телеканалидаги «Анығын айтқанда» (Тўғрисини айтганда) кўрсатувида.

Биохавфсизлик илмий-тадқиқот институти бош директори Қозоғистоннинг QazVac ва Россиянинг «Спутник V» вакциналарини солиштириш нотўғри эканини айтди.

«Иккаласи икки хил технология билан яратилган. Уларни солиштириб бўлмайди. Бизники инактивлаштирилган. Яъни, вирус ундан бутунлай олиб ташланади. Барча оқсиллар таркибида сақланади. Фақат кимёвий моддалар билан ўлдирилган. «Спутник V» - векторли вакцина. Маълум бир вируснинг кичик қисмини олади ва уни векторга киритади. Иккиси бутунлай бошқа технология. Уларни бир-бири билан солиштириб бўлмайди», - деди Кунсулу Закария.


Сўнгги хабарлар