Qazaqstan Project Management Awards -2023 миллий танлови ғолиблари аниқланди
«Алтын сапа» миллий мукофоти тақдимотига бағишланган тадбир доирасида «Qazaqstan Project Management Awards -2023» миллий танлови ғолиблари тақдирланди, деб хабар беради Kazinform.

Мукофотларни Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин топширди.
Шундай қилиб, “Марказий давлат органлари”нинг “Йилнинг энг яхши лойиҳаси” номинациясида Энергетика вазирлиги, “Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари”нинг “Йилнинг энг яхши лойиҳаси” номинациясида Астана шаҳар ҳокимлиги, “Квази-давлат сектори” йўналишида “Йилнинг энг яхши лойиҳаси” номинациясида Республика шаҳарсозлик ва кадастр маркази ғолиб бўлди.
Шунингдек, олий таълим муассасалари ўртасида Павлодар шаҳридаги Торайғиров университети “Йилнинг энг яхши лойиҳаси” номинациясида тақдирланди.
Ушбу номинация бўйича навбатдаги мукофот “Мағжан ва Е” МЧЖга топширилди.
“Марказий давлат органлари” тоифасида “Йилнинг энг яхши менежери” номинацияси Энергетика вазирлиги лойиҳа бошқармаси бошлиғи Айбек Ибатуллин, “Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари” тоифасида “Йилнинг энг яхши менежери” номинациясида Манғистау вилояти йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғи Абай Туралханов, квазидавлат секторлари ўртасида эса «KEGOC» акциядорлик жамияти бош менежери Қуралай Айтжанова “Йилнинг энг яхши менежери”, бизнес йўналишида эса «Supersonic» МЧЖ лойиҳа менежери Игорь Волнухин тақдирланди.
“Давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича йилнинг энг яхши лойиҳаси” номинациясидаги мукофот “Фуқаролар учун ҳукумат” давлат корпорациясига топширилди.
“Йилнинг энг яхши экологик лойиҳаси” номинациясида “Орал савдо-саноат компанияси” МЧЖ, Давлат бошқаруви академияси Жетису ҳудудий филиали директори Бақит Злобин “Йилнинг энг яхши асессори” номинациясида тақдирланди.