QazaqGaz газ экспортининг 5 млрд куб метр ҳажмини сақлаб қолиш ниятида

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон газ экспорти ҳажмини 5 млрд куб метр атрофида сақлаб қолиши керак. Бу ҳақда «QazaqGaz» МК» АЖ бошқаруви раиси Санжар Жаркешов Парламент Мажилисидаги Ҳукумат соати чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ички бозорни ривожлантириш мақсадида компания 2030 йилгача газлаштириш даражасини 65 фоизга етказишни ва йўқотиш ҳолатидан чиқишни режалаштирмоқда. Мамлакатда газлаштиришнинг умумий жадвалини амалга ошириш мустақил газ тақсимловчи компанияларнинг хусусий сармоясини жалб этиш орқали давом эттирилади», - деди Санжар Жаркешов.

Унинг сўзларига кўра, газ ташиш бўйича янги йўналишларни амалга ошириш ушбу лойиҳалар самарали бўлган тақдирдагина амалга оширилади.

«Бундан ташқари, Қозоғистон газ экспортини 5 миллиард куб метрда сақлаб қолишга устувор аҳамият бериш керак. Бу, ўз навбатида, миллий компания зарар кўрмаслиги учун муҳим аҳамиятга эга», — деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар
telegram