Qazaq kuresi ассоциациясининг янги президенти таништирилди

None
Фото: primeminister.kz
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида Qazaq kuresi ассоциацияси аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда янги президент таништирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ассоциация президенти этиб Маданият ва спорт ишлари вазирлиги спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раиси Ербол Мирзабосинов сайланди.

Ассоциация маълумотларига кўра, уюшмага илк бор қозоқ кураши бўйича мутахассис раҳбарлик қиляпти. Ербол Мирзабосинов қозоқ кураши бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, хизмат кўрсатган мураббий. Бунгача у «Qazaq kuresi» уюшмаси бош котиби лавозимида ишлаган.

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, қозоқ курашининг мамлакатимиз ҳудудида ва халқаро майдонда ягона қоидалари тасдиқланган.

2022 йилда «Qazaq kuresi» ассоциацияси Бирлашган кураш дунёси (UWW) таркибига кирди. UWW доирасида илк бор қозоқ кураши бўйича уч ёш тоифасини ўз ичига олган жаҳон чемпионати ўтказилди. Бу қозоқ курашининг Осиё ва ёзги Олимпия ўйинлари дастурига кириши йўлидаги муҳим қадамдир.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар