Путин Кремлда Хитой Давлат кенгаши бош вазири билан учрашди
ASTANA. Kazinform - Россия президенти Владимир Путин Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши раиси Ли Цян билан учрашди. Учрашув Кремлда бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Kazinform агентлиги ТАССга таяниб.
Ли Цян Россияга ҳамкасби бош вазир Михаил Мишустин таклифига биноан келган.
Россия раҳбари билан учрашув олдидан икки давлат бош вазирлари Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги 29-йиғилишини ўтказиб, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Путин ва Ли Цян охирги марта май ойида Россия раҳбарининг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи чоғида учрашган эди.
ТАСС ҳамкор агентлиги томонидан Kazinform учун махсус тақдим этилган.