Путин Қозоғистонга ташриф буюради

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Россия Президенти Владимир Путин Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашида иштирок этиш учун Қозоғистонга келади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Россия Президенти Қозоғистонга Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгашида иштирок этиш учун келади. Бундан ташқари, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг учрашуви ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Биз Россия Президентининг иштирок этишини кутамиз. Бу октябр ойининг ўрталарида бўлади. Расмий тасдиқлашни кутмоқдамиз. Давлат раҳбарининг ҳар бир ташрифи чоғида икки томонлама учрашув бўлиб ўтади», - деди Мухтар Тилеуберди Нур-Султанда бўлиб ўтаётган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съезди доирасида ОАВ вакилларининг саволига жавобан.

Шу билан бирга, у Қозоғистон иккинчи санкцияга дуч келмаслигини таъкидлади.

«Биз Россияга қарши санкциялар, жумладан, иккиламчи санкция иқтисодиётимизга салбий таъсирини олдини олиш бўйича ҳукумат ишчи гуруҳини туздик. Ишчи гуруҳ самарали ишлаяпти ва Европа комиссияси ва АҚШ маъмурияти билан мунтазам маслаҳатлашувлар олиб бормоқда», - деди у.



Муаллиф: Марлан Жиембай

Фото:© Михаил Метцель/ТАСС

Сўнгги хабарлар