20:47, 25 Январь 2022 | GMT +5
Прогноз: Қозоғистонда коронавирус билан касалланишнинг чўққиси февралда кузатилади
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси Айжан Есмағамбетова Қозоғистонда коронавирус билан касалланишнинг энг юқори чўққисига прогноз қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Унинг қайд этишича, республикада эпидемиологик вазият доимий прогноз қилинмоқда. Прогноз учта сценарий бўйича амалга оширилади: реалистик, оптимистик ва пессимистик.
«Бугунги прогнозга кўра, касалланишнинг энг юқори чўққиси феврал ойининг ўрталарига тўғри келади», - деди Айжан Есмағамбетова.
«Касалликнинг ортиши Омикрон штаммининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ. Табиийки, янги йил байрамлари, ҳам ички, ҳам ташқи миграция касалликнинг тарқалишига таъсир этувчи омил бўлди. Касалликнинг кўпайишига табиийки, тартибсизликлар ҳам ўз таъсирини кўрсатди», — дея тушунтирди Айжан Есмағамбетова саволларга жавоб берар экан.
Муаллиф: Серик Сабеков