Президентга Чимкент шаҳрининг истиқболли қурилиш режаси тақдим этилди
ŞYMKENT. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга Чимкент шаҳрида қурилишнинг истиқболли режаси тақдим этилди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарига шаҳарнинг меъморий қиёфасини яхшилаш, уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Қасим-Жомарт Тоқаев 2022 йилда Чимкент шаҳри жамоатчилиги билан учрашувда шаҳар бош режасини кўриб чиқиш, транспорт-логистика инфратузилмаси ҳамда муҳандислик тармоқларини модернизация қилиш бўйича топшириқлар берди. Давлат раҳбарига шаҳардаги марказий стадион, перинатал марказ, паралимпиячилар спорт мажмуаси, мактаблар ва бошқа ижтимоий объектлар қурилишининг истиқболли лойиҳалари намойиш этилди.
Президентга 2035 йилгача хусусий уй-жой мажмуаларининг назоратсиз ўсишини чеклаш ва кўп қаватли уйлар улушини 60 фоизга етказиш режаси ҳақида маълумот берилди.
Жорий йилда қарийб 1,4 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Шундан 320 минг квадрат метрдан ортиқ хонадонлар давлат бюджети ҳисобидан қурилади. Шаҳарда янги “Ақжайиқ”, “Бўзариқ” ва “Турон” микрорайонлари пайдо бўлди.