Президент Япония Парламентининг Қозоғистон билан дўстлик лигаси аъзолари билан учрашди

ASTANA. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Тошиаки Эндо бошчилигидаги Япония Парламентининг Қозоғистон билан дўстлик лигаси аъзолари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Мемлекет басшысы Жапония Парламентінің Қазақстанмен достық лигасы мүшелерімен кездес
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Дўстлик лигаси фаолиятини юқори баҳолади ва уни икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳим механизми деб билишини таъкидлади.

«Мамлакатимиз Токио билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга катта аҳамият беряпти. Парламентлараро мулоқот чуқурлашди. Турли даражадаги алоқалар барқарор давом этмоқда. Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳасидаги икки томонлама муносабатларимиз янги суръат билан ривожланиб бормоқда. Япония Қозоғистондаги энг йирик инвесторлардан биридир. Ўтган йили савдо айланмаси 2 миллиард долларга етди. Бу - Япониянинг Марказий Осиё мамлакатлари билан умумий савдо ҳажмининг 70 фоизидан ортиғини ташкил этади. Транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳам аниқ лойиҳалар мавжуд. Бугун Император Нарухито билан учрашувимизда тиббиёт соҳаси ва сув масалалари бўйича фикр алмашдик. Дарҳақиқат, икки томонлама ҳамкорлик катта истиқболларга эга. Маданий ва гуманитар алоқаларимиз чуқур илдиз отган. Икки мамлакат ўртасида таълим ва фан, маданият ва санъат, спорт ва туризм соҳаларида яқин ҳамкорлик ўрнатилган. Бу йил Осакада бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўргазмаси доирасида буюк қозоқ шоири ва мутафаккир Абай Қўнонбойулининг 180 йиллигини нишонладик”, - деди Қозоғистон Президенти.

Мемлекет басшысы Жапония Парламентінің Қазақстанмен достық лигасы мүшелерімен кездес
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари глобал долзарб масалалар бўйича Қозоғистон ва Япониянинг позициялари ўхшаш эканига тўхталди.

«Биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида тинчликни таъминлаш ва ядровий қуролсизланиш масалаларида бир-биримизни доимий равишда қўллаб-қувватлаб келмоқдамиз. Қозоғистон минтақалараро ҳамкорлигимиз учун муҳим механизм бўлган “Марказий Осиё + Япония” саммитига катта аҳамият беради. Бош вазир Санаэ Такаичи билан учрашувда бир қатор масалаларни муҳокама қиламиз. Ушбу музокаралар сиёсий мулоқотни чуқурлаштиради ва иқтисодий ва гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш учун йўл очади. Ишонаманки, халқларимиз ўсиб, гуллаб-яшнайди, ўзаро манфаатли муносабатларимиз эса мустаҳкамланиб бораверади”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Глава государства встретился с членами Японской парламентской лиги дружбы
Фото: Акорда

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Японияга расмий ташриф буюрди.

Токиода умумий қиймати 3,7 миллиард доллардан ортиқ бўлган шартномалар имзоланади.

Токио Қозоғистон Президентининг ташрифига қандай тайёргарлик кўраётгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар