Президент яқин орада Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилишини маълум қилди

Қасим-Жомарт Тоқаев Egemen Qazaqstan газетасига берган интервьюсида жорий йилда амалга ошириладиган вазифалар ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform.

Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши
Фото: primeminister.kz

- Ўтган йилнинг сентябрь ойидаги нутқимда янги иқтисодий моделга ўтаётганимизни айтгандим. Бунда 2029 йилгача ялпи ички маҳсулотни икки баробарга ошириш масаласини асосий стратегик мақсад этиб қўйганман. Тез орада Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади. Унда мамлакатимизнинг ўтган йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши сарҳисоби эълон қилинади, келгусидаги ишлар услублари белгилаб олинади. Миллий қурилтой мажлислари мафкура, миллатнинг янги сифатини шакллантириш, жамият қадриятлари тизимини модернизация этиш каби масалалар муҳокама қилинадиган самарали муҳокама майдонига айланди. Бундан олдин ёзда чақирилган Қурилтой сессиясини, эҳтимол, бу йил бироз олдинроқ, баҳорда ўтказамиз. Шундай қилиб, жорий йилда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва гуманитар соҳаларда амалга ошириладиган ишларнинг асосий йўналиши биринчи чоракдаёқ белгилаб олинади”, – дея жавоб берди Президент.

Унинг сўзларига кўра, бундай муҳим тадбирлар билан бир қаторда амалга оширилиши лозим бўлган кундалик вазифалар ҳам кўп.

– Бу йил мамлакат тарихида қандай ўрин эгаллаши барча фуқароларимизнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ. Янги йил табригимда бу йил бутун халқимиз юксалиши ва фаровонлигига гувоҳ бўламиз, дедим. Бироқ бу мақсадни амалга ошириш учун биз бир давлат бўлиб ҳамкорлик қилишимиз керак”, - деди у.

Сўнгги хабарлар