Президент топшириғи: Қозоғистонда дарсликларнинг электрон версиясидан текин фойдаланиш мумкин
Масофавий ўқишга ўтишнинг энг муҳим воситаларидан бири электрон дарсликлар бўлади. Шу муносабат билан, Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг учинчи йиғилишида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Таълим ва фан вазирлигига идоранинг текин ҳуқуқларини тасдиқлаб, дарсликларни босқичма-босқич рақамлаштириш режасини ишлаб чиқишни топширди.
Шу муносабат билан, дарсликларнинг электрон версиясидан текин фойдаланиш масаласи маҳаллий нашриётлар билан келишилган. 1-11-синфлар учун барча электрон дарсликлар Таълим ва фан вазирлиги сайтида эълон қилинган.
Бундан ташқари, техник ва касб-ҳунар таълими тизимида коллежларнинг 100 фоизи ўттиздан ортиқ платформадан фойдаланиш имкониятига эга.
21 мингдан ортиқ рақамли ресурсларни ўз ичига олган каталог яратилди:
- 12 368 та видео дарслар;
- 3 848 та электрон дарсликлар;
- 5 771 қўшимча материаллар,
Хусусан, 30 368 ўқитувчи IT соҳасида малака оширди.
Масофавий ўқитиш платформалари ва дастурлари ёрдамида 20 дан ортиқ қўлланмалар ишлаб чиқилган.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов