Президент «Тенглик авлоди» глобал форумида видеомурожаат билан чиқиш қилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Тенглик авлоди» глобал форумида видеомурожаат билан мурожаат қилади. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Бугун, тахминан, Нур-Султон вақти билан соат 19.15да Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «БМТ Аёллари» ташкилоти томонидан Франция ва Мексика ҳукуматлари билан ҳамкорликда ташкил этилган «Тенглик авлоди» глобал форуми иштирокчиларига видеомурожаат қилади.

Виртуал тадбир гендер тенглиги бўйича глобал саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган. Форумнинг асосий мақсади бу жараёнда иштирок этган барча иштирокчиларнинг амалий мажбуриятлари асосида кўп томонлама механизмни яратишдир», - деб ёзди Берик Уали.

Сўнгги хабарлар