Президент SINOPEC компанияси директорлар кенгаши раиси Ма Юншэнни қабул қилди

Тоқаев
Фото: akorda.kz

Давлат раҳбари SINOPEC директорлар кенгаши раиси Ма Юншэнни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Суҳбат чоғида нефть-газ кимёси ва энергетика соҳаларида ўзаро ҳамкорлик ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Қасим-Жомарт Тоқаев SINOPEC компаниясининг полиэтилен ишлаб чиқариш лойиҳасида тўла ҳуқуқли ҳамкор сифатида иштирок этиши Қозоғистоннинг мазкур корхона билан барқарор ҳамкорлигининг ёрқин далили эканини таъкидлади. Қозоғистонда нефть ва газ кимёси билан боғлиқ бундай йирик лойиҳа илгари жаҳон даражасида амалга оширилмаган. Лойиҳанинг умумий қиймати 7,7 миллиард долларни ташкил этади.

– Биз компаниянинг Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга, шунингдек, мамлакат нефть ва газ саноатига қўшган ҳиссасини юқори баҳолаймиз. Биз компаниянгиз билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдормиз ва компаниянгизни Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори деб биламиз, – деди Давлат раҳбари.

Ўз навбатида, Ма Юншэн Давлат раҳбарига компания завод қурилишини 2024 йилнинг иккинчи ярмида бошлаш ниятида эканини айтди. Шунингдек, у Атирау нефтни қайта ишлаш заводи негизида яна бир стратегик лойиҳа – терефталь кислота ва полиэтилентерефталат ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш режасини тақдим этди.

– Ушбу лойиҳани ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшмоқчимиз. Биз ушбу лойиҳага алоҳида эътибор қаратамиз, - деди Ма Юншэн.

Бундан ташқари, учрашувда ер қаърини геологик ўрганиш ва ундан фойдаланиш, бу борада замонавий технологияларни қўллаш билан боғлиқ ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Сўнгги хабарлар