Президент Москвада Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Москвада Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси - Матбуот котиби Айбек Смадияров хабар берди.
– Кремль Қозоғистон Президентига ушбу қарор учун миннатдорчилик билдирди ва унинг Москвага амалий ташрифини дўстона қадам деб атади.
Қасим-Жомарт Тоқаев ташриф доирасида Владимир Путин билан учрашиши режалаштирилган.
Давлат раҳбарлари Россия Президентининг май ойи охирида Қозоғистонга ташрифи олдидан стратегик ҳамкорликнинг асосий масалаларини муҳокама қиладилар, — деб ёзган Айбек Смадияров.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари “Алатау шаҳрининг махсус ҳуқуқий режими тўғрисида”ги Қозоғистон Республикасининг Конституциявий қонунини имзолади.