18:02, 14 Сентябрь 2023 | GMT +5
Президент Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини Қозоғистонда бўлиб ўтадиган VI Маслаҳат учрашувига таклиф қилди
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё» сайёҳлик брендини тарғиб қилган ҳолда, мамлакатларнинг бетакрор табиати ва бой маданиятини бутун дунёга танитиш учун ажойиб имкониятга эга эканини айтди, деб хабар беради Kazinform.
![None None](/static/img/plug.webp)
Давлат раҳбарининг фикрича, ахборот маконидаги ҳамкорликни жонлантириш учун катта истиқболлар мавжуд.
«Мен юқори сифатли умумий медиа-лойиҳаларни, жумладан, ҳудудий телеканал ва янгиликлар веб-сайтини яратишни амалга оширишни бошлашни тавсия қиламан. Бу вазифаларнинг бажарилиши Марказий Осиё мамлакатлари тармоқ бўлимлари ва ахборот агентликлари ўртасидаги доимий мулоқотга хизмат қилади», - деди у.
Давлат раҳбарининг таклифлари мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янги сифат босқичига кўтариш истагидан келиб чиқади.
«Яна бир бор таъкидламоқчиманки, Қозоғистон минтақадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор. Ҳурматли ҳамкасблар, сизларни Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашувига таклиф қиламан.Ишончим комилки, галдаги вазифаларнинг муваффақиятли амалга оширилиши дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш имконини беради», — деди Давлат раҳбари.