16:10, 15 Август 2023 | GMT +5
Президент Қозоғистоннинг Австриядаги элчисини қабул қилди
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қозоғистоннинг Австриядаги элчиси, Вена шаҳридаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили этиб тайинланган Мухтар Тилеубердини қабул қилди, дея хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Учрашувда Президент Австрия ва Венадаги тармоқ халқаро ташкилотлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев дипломатга Қозоғистоннинг ҳамкор давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.