Президент Қозоғистон — Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Омск шаҳрига борди
ASTANА. Кazinform — Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари ХХII Қозоғистон — Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Омск шаҳрига ташриф буюрди.
Қасим-Жомарт Тоқаевни Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари Алексей Оверчук, Омск вилояти губернатори Виталий Хоценко ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 25 июль куни Президент Владимир Путиннинг таклифига биноан ХХII Қозоғистон — Россия ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун Омск шаҳрига ташриф буюриши ҳақида хабар берган эдик.