09:15, 27 Март 2023 | GMT +6
Президент Қозоғистон халқ Ассамблеясининг навбатдаги ХХXII сессиясини чақириш тўғрисидаги фармойишни имзолади
ASTANA. Кazinform – Давлат раҳбари Қозоғистон халқ Ассамблеясининг навбатдаги ХХXII сессиясини чақириш тўғрисидаги фармойишни имзолади, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Адолатли Қозоғистон: бирлик, барқарорлик, тараққиёт» мавзусида ўтказиладиган Қозоғистон халқ Ассамблеясининг навбатдаги ХХXII сессиясини чақириш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
Қозоғистон халқ Ассамблеясининг ХХXII сессияси 2023 йилнинг 26-27 апрель кунлари Астана шаҳридаги Тинчлик ва келишув саройида бўлиб ўтади.