Президент ҚазМунайГаз компанияси раҳбарини қабул қилди

ASTANА. Каzinform – Давлат раҳбари «ҚазМунайГаз» МК бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
None
Фото: t.me/aqorda_resmi

Қасим-Жомарт Тоқаевга миллий компания фаолияти натижалари ҳақида маълумот берилди.

Жорий йилнинг 8 ойида нефть ва газ конденсати қазиб олиш, нефтни ташиш ва қайта ишлаш кўрсаткичларида ўсиш кузатилаётгани қайд этилди.

Мағзум Мирзағалиевнинг сўзларига кўра, «ҚазМунайГаз» АЖ маҳаллий KEBCO (Kazakhstan Export Blend Crude Oil) маркали нефть ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Ҳозирги вақтда KEBCO нефти экспорти барқарор ўсиб бормоқда.

Шу билан бирга, KEBCO нефтининг нархи жорий йилнинг август ойида Brent нефти нархидан ошиб кетди.

Президентга нефтни қайта ишлаш заводларидан ёқилғи-мойлаш материалларини жўнатиш суръати, жумладан, кузги йиғим мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг эҳтиёжларини қондириш масаласи ҳам маълум қилинди.

Жумладан, «ҚазМунайГаз» корхонаси томонидан йиғим-терим кампанияси учун 426 минг тонна дизель ёқилғиси ажратилди.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарига компаниянинг танкер паркини кенгайтириш, жумладан, Каспий денгизи ва бошқа очиқ денгиз сувларида энергия ресурсларини ташиш учун йирик тоннажли танкерлар сони кўпайгани ҳақида маълумот берилди.

Қасим-Жомарт Тоқаевга миллий компания томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳалар ҳақида маълум қилинди.

Жумладан, Президентга Мангистау вилоятининг Жанаўзен шаҳрини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида янги сувни чучуклаштириш заводи қурилиши, «Астрахан-Манғишлақ» магистрал сув қувурини реконструкция қилишнинг бориши ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида Давлат раҳбари инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, углеводород хомашёси экспортини кўпайтириш ва геология-қидирув ишлари кўламини кенгайтириш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.

Президент нефть ва газни чуқур қайта ишлаш соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар