Президент “Қазатомсаноат” миллий атом компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарига “Қазатомсаноат” акциядорлик компаниясининг ўтган йилги фаолияти якунлари бўйича ҳисобот, ҳамда компаниянинг қисқа ва ўрта муддатли истиқболдаги мақсад ва режалари тақдим этилди.

Глава государства принял председателя правления АО «Национальная атомная компания «Казатомпром» Меиржана Юсупова
Фото: Акорда

Президентга ўтган йил якунларига кўра, уран маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 21 минг тоннадан, сотиш кўрсаткичи эса 18 минг тоннадан ошгани маълум қилинди.

Мейржан Юсуповнинг сўзларига кўра, 2023 йилда Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали ташиладиган уран маҳсулотлари улуши сезиларли даражада ошган. Қозоғистондан Ғарб давлатларига жўнатилган ураннинг 64 фоизи ушбу транзит йўлаги орқали ташилган.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарига “Қазатомсаноат” компаниялар гуруҳи томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, ишлаб чиқариш қувватлари жойлашган ҳудудларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Шу билан бирга, Президентга минерал-хомашё базасини кенгайтириш ва тўлдириш ҳақида сўзлаб берилди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев “Қазатомсаноат” фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор аниқ топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар